Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида консервадан заҳарланган оиланинг бир аъзоси вафот этди. Яна икки киши оғир аҳволда

Чироқчида консервадан заҳарланган оиланинг бир аъзоси вафот этди. Яна икки киши оғир аҳволда

Чироқчи тумани «Лангар» МФЙ Тутли қишлоғилик оиланинг етти нафар аъзоси уй шароитида тайёрланган помидор консервасидан заҳарланиб, вилоят марказидаги шифохоналарга ётқизилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу йилнинг 18 ноябрь куни мазкур оила бошлиғининг турмуш ўртоғи Ю.У. вафот этган.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига келтирилган оила бошлиғи, унинг турмуш ўртоғи ва катта ўғлига «Ботулизм касаллигининг оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Токсик нейропатия. Ўткир нафас етишмовчилиги I даражаси» ташхиси қўйилган.

Айни пайтда ота ва катта ўғилнинг аҳволи ҳам ўта оғирлигича қолмоқда. Улар сунъий нафас олдириш аппаратида сақланмоқда.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган, оиланинг барча аъзолари комада эканлиги ҳақидаги хабарлар эса асоссиз. Шифокорлар беморлар ҳаёти учун курашмоқда. Айни пайтда оиланинг қолган тўрт нафар аъзоси вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи қониқарли» дейилади вазирлик баёноти якунида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг