Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухородаги мудҳиш ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди (фото)

Бухородаги мудҳиш ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди (фото)

Фото: «Tergov.uz»

1 июль куни Хоразм-Бухоро йўналишида кетаётган 21 ёшли Ҳ.С. бошқарувидаги «Cobalt» машинаси олдинда ҳаракатланаётган 52 ёшли Ю.Ш. бошқарувидаги «Mercedes-Benz 1841 LS» юк автомашинасининг орқа қисмига урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди. 

Оқибатда «Cobalt» автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва унинг йўловчилари — 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н.лар ҳодиса жойда ҳалок бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг