Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура: Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура: Самарқанддаги оммавий заҳарланиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида хот-дог ва шаурмадан йигирма нафардан ортиқ нафар фуқаро заҳарлангани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолат прокуратура органлари томонидан зудликда ўрганишга тушилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳ. Шамсутдинов «Xabar.uz»га маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йил 09 октябрь куни соат 09-30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар «Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси» ташхиси билан ётқизилган.

Ушбу фуқаролар «хот-дог» маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақида илгари хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг