Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боласига илонни ушлатган ота тушунтириш хати ёзди – ҳокимлик

Боласига илонни ушлатган ота тушунтириш хати ёзди – ҳокимлик

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда ёш боланинг ҳовлида илонни ушлаб юргани ва бу ҳаракатни амалга оширишга унинг отаси ундаётгани акс этган видео тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, воқеа Оҳангарон туманининг «Гўшсой» маҳалласида 2022 йилнинг июнь ойида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Шоҳруҳ Холбоев «Гўшсой» МФЙда яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Феруз Нурбоевнинг хонадонида бўлиб, ёш фарзандини илон билан ўйнашига йўл қўйиб бергани, бу эса боланинг ҳаёти ва соғилигига хавф солиши мумкинлиги ҳамда бундай видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашган.

«Фуқаро ўз қилмиши тўғри бўлмаганлигини тан олиб, ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида фарзандига зарар келтириши ҳақида ўйламаганлиги, айниқса, ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиши бошқалар учун ҳам зарар келтириши мумкинлигини билмаганлигини таъкидлаб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслигини айтиб ўтди», дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг