Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўкада фуқаро МИБ ходимининг юзига уриб, тан жароҳати етказди

Бўкада фуқаро МИБ ходимининг юзига уриб, тан жароҳати етказди

Фото:«Xabar.uz»

Шу йилнинг 14 ноябрь куни МИБ Бўка туман бўлими давлат инспектори А.Т. томонидан Самарқанд кўчасидаги М.Б.га тегишли хонадон электр энергия тармоғига ноқонуний равишда уланганлиги аниқлаган.

Далолатнома тузилгач, М.Б.нинг 2 нафар ўғиллари ҳужжатни қайтариб беришни талаб қилиб, бири МИБ ходимининг юзига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Сўнг далолатномани олиб қўйиб, яширган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан худди шу куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Охирги вақтларда МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кўпаймоқда. Жумладан, бироз муддат олдин Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам ташкилот вакилларига нисбатан куч ишлатилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг