Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боғчада болани калтаклаш ҳолатини прокуратура ўрганмоқда

Боғчада болани калтаклаш ҳолатини прокуратура ўрганмоқда

Кеча ижтимоий тармоқларда аёл киши боғча тарбияланувчисининг қўлига ураётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги 13-мактабгача таълим муассасасида тасвирга олингани айтилганди.

Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати видеолавҳадаги ҳолат бўйича туман ҳокимлиги ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан дастлабки ўрганиш олиб борилганда тасвирларга ҳақиқатдан ҳам тумандаги 13-боғчада бўлганини тасдиқлади. Шунингдек, ҳолат 18 январь куни жойида батафсил ўрганилиб, қўшимча маълумот берилиши айтилди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати Булунғурдаги МТМда содир бўлган ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг