Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банк ходими мижознинг 45 миллион сўмдан зиёд пулини ўмарди

Банк ходими мижознинг 45 миллион сўмдан зиёд пулини ўмарди

Фото: «Xabar.uz»

Банк ходими мижознинг 45 миллион сўмдан зиёд пулини ўмаргани ҳақида Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг 28 декабрь куни Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Айтилишича, унинг номига расмийлаштирилган пластик картасидан 45.600.000 сўм пулни номаълум шахс ечиб олган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган банк ходими содир этгани аниқланган.

Ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўндан зиёд мижозларнинг пулларини худди шу тариқа ўмариб келган банк ходими яқинда Жиззахда ҳам қўлга тушганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг