Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асакадаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди

Асакадаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

2020 йилнинг 28 июнь куни ижтимоий тармоқларда «Асакада пичоқбозлик» сарлавҳаси остида видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 22 июнь куни соат 10:00 ларда Асака тумани Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган «Султон Сарой» кафеси олдида таниш бўлган бир қизга қўнғироқ қилганлик учун ўзаро жанжал чиққан. Жанжал иштирокчиларидан бири ёнида бўлган хўжалик пичоғи билан рақибининг ўнг орқа кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат 22.06.2020 йилда Асака тумани ИИБнинг навбатчилик қисмидаги жиноят ҳақидаги ҳодиса ва хабарларни рўйхатдан ўтказиш 2-шакл журналидан 422-рақам билан қайд этилиб, ҳодиса жойига туман ИИБ тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқишиб, воқеа жойи кўздан кечирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида 22.06.2020 йилда фуқаро С.Н.дан Д.О.га тан жароҳати етказган бир дона хўжалик пичоғи ҳамда Д.О.нинг ҳодиса вақтида эгнида бўлган устки кийимлари холислар иштирокида баённома орқали олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар С.Н.дан Д.О.лардан тушунтириш хатлари олиниб, 23.06.2020 йилда фуқаро Д.О.ни олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, тўпланган терговга қадар текширув материаллари бўйича судга оид тиббий-криминалистика ва судга оид биология экспертизалари тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг