Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асакадаги ЙТҲда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси вафот этди

Асакадаги ЙТҲда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси вафот этди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

10 январь куни Андижон вилояти, Асака тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида Н.Х. бошқарувидаги «Кобальт» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган, Ш.Х. бошқарувидаги, Асака тумани ШТТЁБга тегишли бўлган «Дамас» иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси 41 ёшли Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси 1987 йилда туғилган У.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг