Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда боғча боласини ток урди

Андижонда боғча боласини ток урди

Фото: «kafanews.com»

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги 10-сон мактабгача таълим муассасасида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Ҳасанбой исмли беш яшар тарбияланувчини ток урди.  

«Xabar.uz» манбасининг хабар беришича, воқелик кеча, 12 август куни кундузи соат 10-30ларда содир бўлган.

Айни дамда Ҳасанбой тез ёрдам марказининг туман бўлимида муолажа олмоқда. Ҳолат юзасидан Избоскан туман прокуратураси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг