Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон давлат университети ходими 12 минг доллар билан ушланди

Андижон давлат университети ходими 12 минг доллар билан ушланди

Андижон давлат университетининг архив мудири бир фуқародан унинг ўзини ва яна 2 та танишини шу университетнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича “сиртқи” бўлимига ўқишга киритиб қўйишини айтган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда аниқланишича, мудир бунинг эвазига ҳар бири учун 4 000 доллар талаб қилиб, жами 12 000 долларни ўз хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мудирга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг