Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

935 қути пиротехника олиб кетаётган «Mercedes-Benz» тўхтатилди

935 қути пиротехника олиб кетаётган «Mercedes-Benz» тўхтатилди

Фото: «IIV.UZ»

29 ноябрь куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳар Сирғали тумани ҳудудига тунги хизматга жалб этилган, Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари М.Мусабоев, О.Абдиримов, С.Азизбоев ва С.Алимовлар томонидан Шокир ариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.И. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, салон ва юкхонасида 286 қути «Британик», 69 қути «С Новым годом», 38 қути «Снайпер», 12 қути «Д-12», 31 қути «Четырёх дюймовый фонтан», 340 қути «Звёздочки конфетти», 80 қути «ZIMNE OGNIE», 79 қути «Бенгальские огни» номли жами 935 қути пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган маҳсулотлар чора кўришлик учун туман ИИО ФМБга топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг