Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«3 миллион берсанг кўзимни юмаман...» — товламачи қўлга тушди

«3 миллион берсанг кўзимни юмаман...» — товламачи қўлга тушди

5 январь куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида яшовчи 34 ёшли Ж.Д. қариндошига тегишли бўлган фермер хўжалигида иш бошқарувчи бўлиб ишлайдиган 60 ёшли Х.Х.,ни иш фаолиятидан камчилик топиб, юқори турувчи ташкилотларга шикоят қилиш билан қўрқитган.

Сўнгра у бошқа бир фуқаро орқали товламачилик йўли билан 3.000.000 сўм пул талаб қилиб, шундан 2.000.000 сўм пулларни олган вақтида Амударё тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Амударё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра ҳар бир фуқаронинг хати-ҳаракатлари қонуний баҳо берилиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг