Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мен ўқитувчиман (сатира)

Мен ўқитувчиман (сатира)

Фото: «Google.com»

Эрталаб шахсий ҳайдовчим эртароқ келди. Яп-янги «Мерседес»га ўтириб ишхонага жўнадим. Йўл-йўлакай электрон почтамга келган хабарлар билан танишдим. Америка, Япония, Сингапур ташқи ишлар вазирлигидан илтимосномалар келибди. Ўқитувчиларига янги педагогик ва информацион технологиялардан мастер-класс ўтиб беришимни сўрашибди. Мен фақат уч ойдан сўнг қабул қилишим мумкинлигини, унгача вақтим жуда тиғизлигини ёзиб юбордим.

Ишхонага етиб келдим. 5 қаватли маҳобатли бинонинг кираверишида менежер (мактабимиз директори) қўли кўксида кутиб олди. Кайфиятим, оилам, сигир-бузоғим ҳаммасини сўраб, кўзларимга термулиб турибди.

Мен педагогикадаги янгиликлар ҳақида гапириб, ривожланаётган Англия ва Германия ўқитувчиларига яқиндан ёрдам берилиши юзасидан тавсиялар бердим.

Ўқитувчилар хонасида икки ассистент кутиб олишди. Бири аччиққина кофе дамлади. Иккинчиси бугун 2 соат дарсим борлиги, дарсга барча жиҳозлар тайёрлиги ҳақида ахборот берди. Жарроҳлар операцияга кирганидек синф хонасига йўл олдим. (Ахир инсонларнинг ҳаёт-мамот масаласига жавобгарман.)

Синф хонасида 10 нафар ўқувчи ва ассистент кутиб олишди. Дарс бошланди. Кондинционернинг салқин ҳавосида уйқу элита бошлади.

«Дадаси туринг, сигиримиз ечилиб кетибди...» Аёлимнинг овозидан уйғониб кетдим.

Индамадим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг