Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фермерлар мактаби»да ўсимликларни ҳимоя қилиш интенсив курсларида ўқувлар бошланди

«Фермерлар мактаби»да ўсимликларни ҳимоя қилиш интенсив курсларида ўқувлар бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 15 июлдаги «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 6262-сонли Фармонига асосан Агробанкга бир қатор аниқ вазифалар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижосини таъминлаш мақсадида Агробанк ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва бир қатор илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликда «Фермерлар мактабида» ўсимликларни ҳимоя қилиш йуналишида интенсив курсларни  йўлга қўйилди.

Интенсив курсига қабул жараёнлари онлайн сўровномалар топшириш орқали бўлиб ўтди. Жами 680 та номзод ўқиш истагини билдирган ҳолда сўровномалар топширган бўлса, шундан 35 та тингловчи ёзма ва суҳбат асосида баҳоланиб ўқишга тавсия этилди.

Тингловчилар 2021 йилнинг 13 сентябрь кунидан ўқишларни бошлади.

Ўқув курсларида 7 та йўналишда яъни энтомология, нематология, гербалогия, вирусология, токсикология ҳамда тупроқ таҳлили йўналишларида чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан 3 ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади.

Назарий билимлар Фермерлар мактабида олиб борилса, амалий билимларини ўсимликлар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган бир қатор лабораторияларида олиб боришади.

Мазкур йуналишда 1 йил мобайнида 200 га яқин мутахассислар тайёрлаш режалаштирилган.

Интенсив курсдан асосий мақсад ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишларида ўсимликлар клиникаси ҳамда биолабораториялар учун малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Шуни ўринда айтиш керакки, ўқув билан боғлиқ барча харажатлар тўлиқ Агробанк томонидан молиялаштирилади ва соҳага илмий инновацияларни жорий қилишни давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг