Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЙПХ постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади

ЙПХ постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги қарорига иловада белгиланган фаолиятини давом эттирадиган йўл-патрул хизмати стационар постлари ва патрул-пост хизмати постларида замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон омилини чеклаган ҳолда транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизимини босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Шунингдек, йўлларда транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш ҳамда ҳаракатланишини назорат қилиш имкониятини яратувчи РФИД (Радиочастотани идентификациялаш технологияси) тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланиши мумкин.

Белгиланишича:

  • 2022 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патрул хизмати стационар постларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади ва босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патрул хизмати стационар постларида қўлланилади;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига кириш-чиқиш жойларидаги йўл-патрул хизмати масканлари, блокпост ва тўсиқ постларида ўрнатиладиган транспорт оқимини ҳисоблаш, тирбандликларни олдини олиш, қидирувда бўлган транспорт воситаларнинг ҳаракатланиш йўналишини аниқлаш ҳамда транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни масофадан узатиш имкониятини ўз ичига олган РФИД тизимини эксперимент тариқасида жорий этилади.

Ички ишлар вазирлиги РФИД тизимини эксперимент тариқасида жорий этиш ва юритишга масъул орган ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг иккинчи чорагига қадар РФИД тизимини жорий этиш доирасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситалари уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказишда «махсус белги билан жиҳозланган стикер»лар билан бепул таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг