Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги автомобиллар сотуви 1,5 фоизга пасайди — жаҳон бозори

Янги автомобиллар сотуви 1,5 фоизга пасайди — жаҳон бозори

Фото: «Нева-инфо»

2019 йилнинг июль натижасига кўра, жаҳонда енгил автомобиллар ҳамда енгил тижорий машиналар (LCV) савдоси тахминан 7,3 млн.тани ташкил этди. Бу ўтган йилгига қараганда 1,5 фоиз кам дегани. Хабарни «Автостат» таҳлилий агентлиги етказди.

2019 йилнинг январидан июлгача дунё бўйича жами 52,5 млн янги енгил автомобиль ва LCV сегментидаги машиналар сотилди. Бу ўтган йил сарҳисобига нисбатан 5,8 фоиз кам.

Мазкур автомобиллар савдоси бўйича биринчи ўринни Хитой эгаллади. У ерда июлда 1,8 млн. машина сотилган — 2018 йилдагига қараганда 4,4 фоиз кам. Хитой мана ўн уч ойдирки сустлашган савдо динамикасини намойиш этишда давом этяпти. Авто бозорининг салбий тенденциясига мамлакатдаги иқтисодий ўсиш секинлашуви ҳамда Қўшма Штатлар билан савдо уруши таъсир кўрсатмоқда.

Жаҳон автомобиль бозоридаги кўрсаткич бўйича АҚШ иккинчи ўринда турибди. У ерда июлда 1,4 млн. машина харид қилинган бўлиб, бу 2018 йилга қараганда 2,2 фоиз кўп.

Кучли учталикка Ғарбий Европа мамлакатлари автобозорлари ҳам киритилган. У ерда бир ойда 1,3 млн. енгил автомобиль сотилган. Бу ўтган йилдагига қараганда 1,3 фоиз кўп.

Ундан кейин Япония (453,9 минг дона), Шарқий Европа (325,4 минг дона), Жанубий Америка (279,9 минг дона), Канада (173,7 минг дона) ва Жанубий Корея (145,6 минг дона) автобозорлари одимламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил июнда жаҳонда енгил автомобиль ва енгил тижорий машиналар савдоси 7,8 млн. донани ташкил этганди, бу 2018 йил июнга қараганда 6,4 фоиз кам. 2019 йилнинг дастлабки олти ойида янги автомобиллар савдоси дунё бўйича 45 млн. 159 мингтани ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг