Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги автомобил сотиб олишда йўл жамғармаси йиғими қандай тўланади? Янги тартиб

Янги автомобил сотиб олишда йўл жамғармаси йиғими қандай тўланади? Янги тартиб

Фото: «Xabar.uz»

Октябрь ойида Республика йўл жамғармасига йиғим тўлашнинг янги тартиби кучга киради, унга кўра йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ истеъмолчилар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш шароитларини яхшилаш мақсадида қабул қилинган.

Янги тартибга кўра:
— 2019 йилнинг 1 октябригача тузилган янги транспорт воситаларини олди-сотди (етказиб бериш) шартномалари бўйича харид қилинган янги транспорт воситалари учун тўлов тартиби аввалгидек сақланиб қолади – йиғим ЙҲХББ органларида амалга оширилади.

— 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан тузилган шартномалар бўйича харид қилинган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган тўлов автомобиль нархига қўшилади ва тўғридан-тўғри маҳаллий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

Тўловнинг янги тартиби фақат янги маҳаллий транспорт воситаларига («UzAuto Motors» АЖ, «СамАвто» ҚК МЧЖ, «JV MAN Auto-Uzbekistan» ҚК МЧЖ, «UzAuto Trailer» МЧЖ) тегишли. Иккиламчи бозорда сотиб олинган ва импорт билан олиб кирилган транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўловни тўлаш тартиби ўзгармади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг