Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Транспорт вазири лавозимига номзод маъқулланди

Транспорт вазири лавозимига номзод маъқулланди

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Илҳом Маҳкамов  номзоди маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан 2020 йилнинг 30 октябрида Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди.

Аввалроқ эса, 2020 йил январь ойидан буён Транспорт вазири сифатида ишлаб келган Элёр Ғаниев ўша йилнинг август ойида лавозимидан озод этилгани маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг