Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда метро қурилиши сабаб баъзи автобус йўналишлари ўзгартирилади

Тошкентда метро қурилиши сабаб баъзи автобус йўналишлари ўзгартирилади

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар автотранспорт йўналишларида ўзгариш бўлади.

Ҳудуддаги А.Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу эса жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади.

Хусусан, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар йўналиш ҳаракатини А.Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда А.Темур кўчалари орқали давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг