Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Матиз» поезднинг йўлига чиқиб кетди

Тошкентда «Матиз» поезднинг йўлига чиқиб кетди

Тошкентда «Матиз» автомобили поезднинг йўлига чиқиб кетди ва тўқнашув содир этди.

Йўл-транспорт ҳодисаси 2020 йил 7 феврал куни тахминан соат 6.20 да, Мирзо-Улуғбек туманида Кичик Халқа автомобиль йўлидаги «Салар темирйўл бекати яқинидаги тартибга солинмаган темир йўлни кесиб ўтиладиган жойда рўй берди. «Матиз» автомобили (давлат рақами 01 H 006961) ҳайдовчиси 66 ёшли Александр А. Оҳунбобоев-Чуқурсой йўналиши бўйлаб ҳаракатланган машинист Бахром Р. бошқарувидаги 3471-сонли поезднинг 2458-сонли электровоз билан тўқнашган.

ЙТҲ сабаби: «Матиз» автомобили ҳайдовчиси яқинлашаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан ва уни ўтказиб юбормасдан темир йўлни кесиб ўтиладиган жойга чиққан.

Манба: iibb.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг