Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 4 майдан бир қатор идораларнинг «эшиклари очилади»

Тошкентда 4 майдан бир қатор идораларнинг «эшиклари очилади»

Фото: Xabar.uz

Карантиндаги чекловлар сабабли ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари фуқароларни вақтинча қабул қилишни тўхтатган эди.

ИИББ хабарига кўра, 4 май – душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туман бўлинмалари фуқаролар қабулини давом эттиради.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.

Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

Шунингдек, 4 майдан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари – якшанба ва байрам кунлари.

Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

Алоҳида қайд этиладики: қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилади. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг