Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади – Россия

Шахсий автомобиллардан фойдаланишда чеклов ўрнатилади – Россия

Россия фуқаролари учун шахсий автомобиллардан фойдаланишга чеклов жорий қилинади.

Бу ҳақда мамлакатнинг 2035 йилгача бўлган транспорт стратегиясида кўрсатиб ўтилган.  Бундай чора-тадбирлар автомобил эгаларининг атроф-муҳитга имкон қадар камроқ зарар етказишини таъминлашга қаратилган, деб ёзади «Коммерсант». 

Стратегия доирасида экологияга зарар келтирувчи двигателли автомашиналардан фойдаланишни минималлаштириш, йўллардаги шовқин устидан «рақамли назорат»ни ўрнатиш ва электромобиллар учун ёқилғи қуйиш шохобчалари сонини мингдан ортиқроққа кўпайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, шахсий автомобилларига содиқ қолган ҳайдовчилардан бошқа фуқаролар билан «транспорт воситаларини улашиш» ҳақида ўйлаш сўралади.

Транспорт стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги эълон ҳукумат сайтида эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг