Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергелидаги тирбандликларни йўқотиш бўйича петиция эълон қилинди

Сергелидаги тирбандликларни йўқотиш бўйича петиция эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

«Meningfikrim.uz» порталида Сергелидаги йўлларда автомобиль тирбандликларини йўқотиш бўйича петиция жойлаштирилди.

Сўнгги йилларда пойтахтимизнинг Сергели тумани аҳолиси сони кескин ошиши билан бирга, Сергели туманини шаҳар маркази билан боғлайдиган йўлларда тирбандликлар юзага келаётгани жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

«Шу муаммонинг ечими сифатида ҳам камхарж, ҳам қулай инфраструктура тизими, ҳам жозибадор инвестиция муҳитини яратиш мақсадида 2 та таклифни илгари сураман. Биринчи таклифим: ҳозирда барпо этилаётган Сергели метро йўлининг икки томонидан параллел равишда Олмазор метро бекатигача автомобиль йўлини барпо этиш (бу метро йўлига 20 метргача яқин ҳудудда бошқа қурилишлар мумкин эмаслигини инобатга олсак, автомобиль йўли айни муддао бўлади).

Иккинчи таклиф эса Чўпонота кўчасини Сергели туманида давом эттириш. Яъни Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўли давом эттирилса, ушбу ҳудудлар аҳолиси учун ҳам жуда қулай инфратузилма яратилади. Чўпонота кўчасининг давоми сифатида битта йўл ўтказгич билан ҳозирда айнан темир йўл бўйлаб бўш турган ер майдонида ушбу йўлларнинг барпо этилиши Янги Сергели кўчасидан жуда катта автомобиллар юкламасини йўқотиши ва деярли ҳеч қандай «снос»ларсиз кечиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сергели метро йўли бўйлаб ҳамда Сергели тумани орқали Фарғона водийсига йўналган темир йўл бўйлаб автомобиль йўлларини қуришни таклиф этаман», дейилади петицияда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу петиция ва унда билдирилган таклиф кўриб чиқилиши учун «Meningfikrim.uz» порталида етарлича (5 минг) овоз тўплаши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг