Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда ЙПХ ходимини капотда «судраган» ҳайдовчи маст бўлган (видео)

Нукусда ЙПХ ходимини капотда «судраган» ҳайдовчи маст бўлган (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида «Spark» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида 200 метр масофагача судраб боргани ҳақида видео тарқалганди.

«Марказий студия» дастурида маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, «Spark» автомобили ҳайдовчиси рулни бошқараётганда телефондан фойдаланган, ЙПХ инспектори уни тўхтатганида ҳайдовчи унинг қонуний талабига бўйсунмаган. Шунда ушбу инспектор рация орқали иккинчи инспекторга бу ҳақида маълум қилган. Маст ҳайдовчи эса иккинчи инспекторнинг ҳам талабини бажармасдан, қўпол қоидабузарликни амалга оширган.

Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳодиса натижасида ЙПХ инспектори енгил тан жароҳати олган. Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг