Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тошкент савдо маркази» бозори олдидан машина олиб қочилди

«Тошкент савдо маркази» бозори олдидан машина олиб қочилди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 7 январь куни тахминан соат 11:30 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасининг «Тошкент савдо маркази» бозорига туташган қисмида қаровсиз қолдирилган автомобилни олиб қочди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 35 ёшли Асрор К.га тегишли бўлган оқ рангли «NEXIA 2» русумли автомашинасининг эшиги қулфланмасдан очиқ ҳолда қолдирилган бўлган.                  

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида оқ рангли «NEXIA 2» русумли автомашина Тошкент вилояти Бекобод тумани  ҳудудидан техник соз ҳолатда топилган ва ушбу жиноятни 36 ёшли Шерзод Х. содир этганлиги аниқланган.  

Дастлабки тергов жараёнида Шерзод Х., процессуал тартибда ушланиб унга нисбатан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг