Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазири: «Бугундан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш тўхтатилди»

Ички ишлар вазири: «Бугундан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш тўхтатилди»

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат бўйлаб 50 та ЙПХ маскани ҳамда 90 та блок ва тўсиқ постларда кучайтирилган хизмат ташкил этилганини маълум қилди.

– 27 март соат 10:00 дан бошлаб вилоятлараро ҳаракатланиш барча транспорт воситалари (енгил автотранспорт, автобус, авиа ва темир йўл) учун тўхтатилганлиги маълум қилинади. Юк ташувчи транспорт воситалари бундан мустасно.

Юртдошларимизнинг зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликлари, яшаш ҳудудларини тарк этмасликларини сўраймиз.

Юқоридаги ҳаракатларнинг барчаси республикамиз ҳудудида ушбу хавфли инфекциянинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини қатъий муҳофаза қилишга қаратилган, дея қайд этди Ички ишлар вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг