Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чекловлар вақтида ҳокимлик ходимларига шахсий автомашиналарида ҳаракатланишга рухсат берилганми?

Чекловлар вақтида ҳокимлик ходимларига шахсий автомашиналарида ҳаракатланишга рухсат берилганми?

Фото: Xabar.uz

Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Адлия вазири матбуот котиби –  ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Ўринбаева жавоб қайтарди.

– Ҳозирги пандемия вақтида шаҳар, туман ҳокимликлари ходимлари шахсий автомашиналарида ҳаракатланишга рухсат этилганми, махсус комиссия қарорида бу ҳақда сўз юритилмаган?

– Республика ҳудудида карантин эълон қилингани сабабли, фуқаролар ўзининг шахсий автотанспорт воситаларида куннинг белгиланган вақтидагина махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши мумкин.

Қолган вақтларда эса Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхатида белгиланган асослар бўйича автотранспорт воситасида ҳаракатланиш мумкин.

Махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари келтирилган. Лекин сиз айтганингиздек, ҳокимликлар ходимларининг шахсий автротранспорт воситалари ушбу рўйхатда йўқ. Шу сабабли сиздан карантин қоидаларига амал қилишни ва куннинг белгинган вақтида шахсий автотраспорт воситангиздан фойдаланишингизни сўраб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг