Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чегара билмас ҳамкорлик: «UzAuto Motors»нинг маҳалий бозорда ва чет элда дилери бўлишингиз мумкин!

Чегара билмас ҳамкорлик: «UzAuto Motors»нинг маҳалий бозорда ва чет элда дилери бўлишингиз мумкин!

Фото: UzAuto

«UzAuto Motors» дилерлик тармоғининг маҳаллий ва хорижий бозорларда ривожланиши давом этади.

«Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон ҳудудида «UzAuto Motors» автомобилларини сотиш соҳасида шерикларни ўзаро манфаатли ҳамкорликка чорлайди. Бу йўналишдаги ҳамкорлик Chevrolet автомобилларини сотиш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш борасида UzAuto Motors дилерлик тармоғига кириш имконини беради.

Ички бозорда сотувлардан ташқари, дилерларга экспорт бозорларида ҳам «RAVON» автомобилларини сотиш бўйича ўз дилерлик тармоғини ривожлантириш имконияти тақдим этилади.

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан экспорт бўйича шерикларга сотувларни ривожлантириш, маҳсулот логистикаси ва уни UzAuto Motors автомобиллари экспорти амалга оширилган мамлакат ҳудудида сақлашда кўмак берилади. Бугунги кунда компания компания Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь ва Украинага енгил атвомобилларни экспорт қилади.

Сиз дунёнинг исталган мамлакатида дилерлик тармоғини ташкил этишингиз мумкин.

Экспорт бозорларида дилерлик марказларини ташкил қиларкансиз, Сиз умумий муваффақиятга салмоқли ҳисса қўшасиз ва бу орқали ўз ғояларингизни рўёбга чиқариб, истеъмолчига юқори сифатли замонавий маҳсулот таклиф этган бўласиз.

Қуйидаги контактлар орқали «Ўзавтосаноат» АЖ мутахассислари билан ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш мумкин:

+998-78-140-7650 3 (2259#)
+ 998-93-410-0006

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг