Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Битта стикер ололмаса, «крутой»лиги қайда қолади?

Битта стикер ололмаса, «крутой»лиги қайда қолади?

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун неча киши чиқди менга: каптивада доставка қиламан, рухсатнома гаплашиб бер; сенга шахсий шоферлик қиламан, амалдорсан-ку, амалла;  Малибуда ишга бормасам бўмайди, йўлини қилиб бер...

Докторларга пул бериб, онкология, гемодиализ каби «туйнуклар»дан фойдаланмоқчи бўлганларни ҳам айтишди. Тавбааа, сувлар тескари оқиб, буларга машинанг билан уйда ўтирсанг, жаримага тортиласан, дейилса, ҳамма ёппасига уйига ётиб олса керак :)

Бу қанақаси, Трекери бўлса-ю, миниб юролмаса? Энг зўр уловни олса-ю, шу бир парча қоғозни ололмаса? «Крутой»лиги қайда қолади? Йўқ, бугуноқ ўша стикерни тойчоғининг пешонасига ёпиштириб, инстаграмда мақтанмаса, эртага машинаси ойнасидан бир қўлини чиқариб, виқор билан маҳалласидан ҳайдаб чиқмаса, ўзини кечиролмайди. Коронавирусдан ўлса ҳам майли, алоҳида мақом билан ўлсин. Бошқаларга юқтириши-чи? Ундан кейин дунёни сув босмайдими?!

Чекловларни, улар фойдамизгами ё зараримизга – фарқи йўқ – айланиб ўтиш одатимиз билан икки дунёда коррупцияни енголмаймиз. Чунки тепада ҳам ўзимиз, пастда ҳам. Бугун шу имтиёзни сотиб олмоқчи бўлаётганлар эртага амал тегса, имтиёзларни сотмас эканми?!

Риторик савол.

Фото: bayonotuz 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг