Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман». ЙПХ инспекторига чора кўрилади

«Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман». ЙПХ инспекторига чора кўрилади

Фото: видеолавҳадан скриншот

2019 йилнинг 26 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда «Айбингни топмагунча қўйиб юбормайман ёхуд замондан ортда қолган ЙПХ ходими» сарлавҳаси билан Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот жараёни тасвирланган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрганилиб чиқилган.

Маълум қилинишича, жараёнда Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сержант  Ж.Абдураҳмонов томонидан бир қатор қўпол камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарор талабларини бузилган. Ҳозирда унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосага кўра сержантга қонун доирасида тегишли чоралар кўрилади, дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг