Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда ёш йигитлар машинани олиб қочиб, ЙТҲга учрашди

Ангренда ёш йигитлар машинани олиб қочиб, ЙТҲга учрашди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 12 март куни соат 00:00 да, 19 ёшли Б.У. шериклари — 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р.лар билан олдиндан жиноий тил бирктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан «Nexia»ни олиб қочишади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, улар «автомойка»нинг қоровули 47 ёшли Х.И. га қараб туриш учун қолдириб кетилган, 50 ёшли Х.Ш.га тегишли «Nexia» русумли автомашинанинг калитини  яширин равишда қоровулдан ўғирлаб, автомашинани ҳайдаб ҳодиса жойидан яширинишган. Аммо улар узоққа бора олишмайди. Ангрен шаҳар Бирлик кўчасида Б.У. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги деворга бориб урилади. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг