Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижондаги газ-заправкаларда яна узун навбатлар юзага келиши мумкин

Андижондаги газ-заправкаларда яна узун навбатлар юзага келиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Қиш мавсумида табиий газни етказиб беришда технологик режим жараёнларидаги газ билан боғлиқ ишлар бажарилиши муносабати билан вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилмоқда. Бу ҳақда «Hududgaz Andijon» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, етказиб берилган табиий газ тақсимотига кўра, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилган. 

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан ҳар куни эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди. 

Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 16:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вилоятдаги мавжуд 81 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари автомобилларга мазкур вақт оралиғида ёқилғи етказиб бериш қувватига эга эканлиги эслатиб ўтилган.

Қайд этиш лозимки, киш келиши билан табиий газ босимининг пасайиши ва бошқа омиллар сабаб мамлакат бўйлаб, айниқса водий вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар ҳосил бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг