Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов телекўприк орқали Қозоғистондаги Chevrolet конвейерини ишга тушириб берди

Абдулла Арипов телекўприк орқали Қозоғистондаги Chevrolet конвейерини ишга тушириб берди

28 март куни Қозоғистоннинг Кўстанай шаҳрида «Chevrolet» бренди остида UzAuto Motors автомобилларини йиғишни бошлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

General Motors компанияси UzAuto Motors билан биргаликда «Cobalt» (аввалги Ravon R4) оилавий седани, тижорий фойдаланиш учун «Damas» ҳамда «Labo» автомобиллари ҳамда премиум синфга мансуб «Malibu» автомобиллари янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Янги моделларни ишлаб чиқариш аввалроқ Ravon «Nexia R3» автомобили ишлаб чиқарилган «СариаркаАвтоПром» МЧШ (Масъулияти чекланган ширкати) қувватларида йўлга қўйилди. Барча маҳсулотлар General Motors компанияси томонидан белгиланган жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқарилади. Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда энг машҳур саналган Ravon «Nexia R3» автомобили ҳам эндиликда Chevrolet бренди остида ишлаб чиқарилади. Ушбу йўналишдаги кейинги қадам Chevrolet моделлар қаторини янги истиқболли Tracker ва TrailBlazer ва бошқа автомобиллари билан тўлдирилади.

Конвейерни тантанали равишда Ўзбекистондан телекўприк орқали иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Бош вазири Аскар Узакпаевич Мамин ишга туширди.

Дастлабки босқичда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 26 000 транспорт воситасини ташкил қилади, келгусида уни 100 000 дона автомобилга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек ишлаб чиқаришнинг дастлабки йили давомида 13 000 автомобилларни яқин ҳориж давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа 2020 йилнинг 26 февраль куни Урганч шаҳрида чегаралараро ҳамкорлик Форуми доирасида Allur Group компаниялар гуруҳи ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида ташкил этилган ҚК доирасида амалга оширилмоқда. Аввалроқ 2017 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қозоғистон Республикасига ташриф чоғида «Сариарка АвтоПром» МЧШ ишлаб чиқариш қувватларида автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган. Ушбу давр мобайнида ички ва экспорт бозорларига мўлжалланган қиймати 85 млн. АҚШ доллар бўлган 11 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг