Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 декабрдан жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

1 декабрдан жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади

Фото: «Xabar.uz»

2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима балларини ҳисоблаб бориш тест режимида ишга туширилади.

Ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчини маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қоида бузмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланиши тартибини назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланган.

Жарима балларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади.

Бунда қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қуватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.

«Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларни олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади. Ижобий тест синов натижалари юзасидан, мазкур тизимни ишга тушириш вақти бўйича оммавий ахборот воситаларига қўшимча маълумот берилади», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг